Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Токио-2020: ўзбекистонлик каноэчи қизлар жуфтлиги ярим финалда
6.08.2021 08:42,  
187

Олимпия ўйинларининг бугунги кун дастуридан байдарка ва каноэ баҳслари ҳам ўрин олган бўлиб, унда каноэчи қизларимиз ҳам стартга чиқишди, дея хабар қилмоқда Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати. 

500 метр масофага кечган дастлабки саралаш баҳсларида Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова жуфтлиги 2:04.854 сония билан ўз гуруҳида тўртинчи натижани қайд этишди ва чорак финалга йўл олишди.

Бироз аввал каноэда эшкак эшиш бўйича Олимпия ўйинларида илк бор иштирок этаётган қизларимиз Токио-2020 Олимпиадасининг ярим финалига йўлланмани қўлга киритди.

Раҳматова/Зокирова жуфтлиги 500 метр масофага ўтказилаётган мусобақанинг чорак финалида муваффақият қозонишди. Иккинчи гуруҳда стартга чиққан қизларимиз 2:04.450 дақиқа вақт билан маррага иккинчи бўлиб етиб келишди ва ярим финалга йўл олди. Энди улар эртага финал йўлланмаси учун стартга чиқади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан