Япониянинг Токио шаҳрида давом этаётган ёзги паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик Сафия Бурханова олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Паралимпия қўмитаси хабар берди.
Унда иштирок этган Сафия Бурханова 14,78 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди. Бу мавсумдаги энг яхши натижа сифатида ҳам қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, Сафия Бурханова Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида кумуш медалини қўлга киритган эди. Бразилиядаги паралимпиадада чемпионликни қўлга киритган италиялик Ассунта Легнанте бу сафар кумуш медаль билан чекланди (14,62 м.). Мексикалик Ребека Альварес Рио-2016’да бўлгани каби бу сафар бронза медалига эга чиқди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияcи ҳисобидаги медаллар сони 17 тага етди: 7 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза.