Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Токио-2020 учун спортчиларимизнинг либослари тақдим этилди (фото)
27.02.2020 17:12,  
401

26 феврал куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ)да Токиода бўлиб ўтадиган XXXII олимпия ҳамда XVI паралимпия ўйинларига тайёргарликка бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Олимпия қўмитаси раҳбарлари журналистларимизнинг спортчиларимизнинг Олимпиададаги иштироки ҳақидаги саволларига жавоб беришди ва 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида делегациямизнинг спорт формаси ва жиҳозларини тақдим этишди”, — дейилади хабарда.

Либослар Токио шаҳри иқлимига мослаб ишлаб чиқарилади.

Спортчилар формасини тайёрлашда 100 дан ортиқ миллий ва хорижий брендлар тендерда иштирок этди. Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон делегацияси XXXII ёзги олимпиада ўйинларида миллий Buka бренди либосларида иштирок этади.

Мусобоқа иштирокчиларининг либосларидаги устувор ранг яшил ва оқ бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан