Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Толиблар Евроиттифоққа Афғонистондаги миссиясини қайта тикланиш таклифини билдирди
26.10.2021 10:21,  
87

Толибларнинг вақтинчалик ҳукумати Афғонистонда Европа иттифоқи миссияси ўз фаолиятини тиклаши мумкинлигини олқишлайди ва бу қарорни ижобий қадам деб ҳисоблайди.

Мазкур ҳукуматнинг ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Абдул Қаҳҳор Балхий: “Биз Афғонистонда Евроиттифоқ миссияси қайта тикланишини олқишлаймиз”, деб таъкидлади.

Унинг сўзлари “Aamaj News” агентлиги хабарида иқтибос қилинган.

Балхий Евроиттифоқнинг Қобулдаги элчихонаси хавфсизлиги кафолатланишига ишонтирди.

Яқинда Британиянниг “Financial Times” газетаси Европа ташқи ишлар хизмати Афғонистондаги ишларини бир ой ичида қайта тиклаши ҳақида маълум қилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан