Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Толибон» Афғонистон ҳукуматига ярашув таклиф қилди, эвазига ўз жангариларининг озод этилишини сўради
15.07.2021 15:37,  
304

«Толибон» Афғонистон ҳукуматига уч ой ўт очишни тўхтатиш таклифи билан мурожаат қилди. Эвазига эса улар ҳаракатнинг аввалроқ қўлга олинган 7000 жангариси озод этилишини талаб қилди. Бу ҳақда Қатар пойтахти Доҳада «Толибон» билан музокараларда бўлган Афғонистон ҳукумати делегацияси аъзоси Надер Надерига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

«‘Толибон’ уч ойлик сулҳ таклиф қилди, аммо Афғонистон ҳукуматидан ўз тарафдорлари бўлган 7000 маҳбусни озод қилишни талаб қилди. Бу жиддий талаб, аввал шундай қилиб кўрганмиз: ‘Толибон’ аъзоларнинг 5 минг нафарини қамоқдан озод қилиш вазиятни яхшиламаганди, аксинча кескинликнинг ошишига сабаб бўлган», — деди Надери Кобулдаги матбуот анжуманида.

16 июль куни Кобулда 11 нафар афғонистонлик сиёсатчидан иборат делегация учрашуви бўлиб ўтади. Шундан сўнг делегация «Толибон» билан музокаралар учун Доҳага юборилади.

2020 йилнинг сентябрь ойидан буён давом этаётган ушбу маслаҳатлашувлар бир неча бор тўхтатилган ва яқинда қайта тикланган. Ҳозирча улар экспертлар даражасида, жумладан, Надери иштирокида олиб борилмоқда. Бошиданоқ Доҳа келажакдаги тинчлик музокаралари бўйича кун тартибини муҳокама қилишдан нарига ўтолмаган. Ҳозирга қадар муҳокамаларга дастлабки босқичда деб қаралади.

Доҳадаги учрашувда Кобул делегацияси таркибида, хусусан, Афғонистон собиқ президенти Ҳамид Карзай ва Афғонистон Миллий ярашув бўйича Олий кенгашининг раиси Абдулла Абдулла бўлиши тахмин қилинмоқда. «Толибон» делегациясига уларнинг асосий музокарачиси Абдул Ғани Барадар раҳбарлик қилади.

Аввалроқ Ҳамид Карзай Кобулдаги матбуот анжуманида яқин орада мамлакат ҳукумати ва «Толибон» ўртасида тинчлик музокаралари бошланиши ҳақида айтган эди. Абдулла Абдулла ҳам худди шундай баёнот билан Афғонистон ҳукумати тинчлик музокараларига тайёрлигини таъкидлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан