Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Толибон” Афғонистоннинг Ўзбекистон олдидаги қарзини узишга ваъда берди
24.10.2021 09:35,  
194

“Толибон” ҳаракати томонидан тузилган муваққат ҳукумат Афғонистоннинг Ўзбекистон олдидаги электр энергияси бўйича қарзларини тўлиқ тўлаш мажбуриятини олган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов маълум қилди, дея ёзмоқда рус нашрлари

“Биз музокара ўтказдик. Унда муваққат ҳукумат вакиллари, энергетика соҳаси учун масъуллар ҳамда Афғонистон электр тармоқлари [АЭТ] компанияси вакиллари иштирок этди. Вазият имкон берса, чунки банк тизимининг ишлаши ҳамда муваққат ҳукуматнинг тан олиниши билан боғлиқ бир қатор муаммолар бор, АЭТ’даги ҳамкасблар мавжуд бўлган барча қарзларни дарҳол қоплаб беради, шунга келишдик. Лекин, бунга қарамай, биз электр энергияси билан таъминлашда давом этмоқдамиз”, дейди Умурзоқов.

Бош вазир ўринбосари Тошкент Қобулга электр энергияси етказиб беришни бир соат ҳам тўхтатмаганини, Афғонистон эса Ўзбекистондан ўз эҳтиёжига кўра электр энергиясини тўлиқ олаётганини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, бундай қарорга асосий сабаб “қардош афғон халқига мана шу оғир дамда ёрдам кўрсатиш” истагидир.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 76-сессиясида қилган онлайн нутқида жаҳон ҳамжамиятини Афғонистоннинг яккаланиб қолишига йўл қўймасликка чақириб, Ўзбекистон ўз қўшниларига мунтазам равишда озиқ-овқат, нефть маҳсулотлари ва электр энергияси етказиб бераётганини қайд этганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан