Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Толибон АҚШ билан қатор масалаларда келишувга эришганини маълум қилди
12.07.2019 10:00,  
7

АҚШ ва "Толибон" делегациялари Қатарда бўлиб ўтган музокараларда деярли барча масалаларда келишувга эришдилар. Таъкидланишича, ҳал этилмаган масалалар бир ёки икки пунктни ташкил этади, холос. Бу ҳақда РИА Новостига "Толибон"нинг Дохадаги расмий вакили Сухайл Шахин пайшанба куни маълум қилди.

Америка делегацияси ва толиблар ўртасидаги музокаралар Қатарда сешанба, 9 июль куни, Дохадаги афғонлараро диалог якунланганч қайта тикланди. Шундан сўнг АҚШ делегациясига бошчилик қилган АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзад Пекинга учган. Халилзад у ердан толиблар билан музокаралар ҳолати ҳақида баёнот бериш учун Вашингтонга йўл олиши керак эди.

"Музокараларда муҳокама қилинган барча масалалар бўйича келишувга эришилди, кейинги раунд вақтида муҳокама этиладиган бир ёки икки пункт қолди, холос", - деб айтган Шахин.

Толибон вакили таъкидига кўра, АҚШ билан музокаралар ҳозирча муддати аниқ бўлмаган танаффусдан сўнг қайта тикланади.

"Танаффус кунлар ёки ҳафталарни олиши мумкин", - деб қўшимча қилди Шахин.

АҚШ махсус вакили илгарироқ "Толибон" билан музокаралар Қатарда тўрт асосий мавзуда олиб борилаётганини: у ўт очишни тўхтатиш, америка қўшинларининг мамлакатдан чиқарилиши, афғонлараро мулоқотни ўтказиш ҳамда афғон ҳудудидан АҚШ ёки бошқа давлатларга ҳужум қилиш мақсадида фойдаланишдан воз кечишни қамраб олганини хабар қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан