Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Толибон» Туркиядан ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишни талаб қилди
13.06.2021 10:00,  
203

«Толибон» НАТО аскарлари Афғонистонни тарк этиши ортидан Туркиянинг Кобул аэропортини ўз қуролли кучлари билан муҳофаза қилиши тўғрисидаги таклифига шу тарзда муносабат билдирди.

Бу ҳақда ҳаракат вакили Соҳайл Шаҳиннинг сўзларига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

«Биз АҚШ билан 2020 йилнинг 29 февралида имзолаган келишувга мувофиқ, Туркия НАТО аъзоси сифатида Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиши лозим. Туркия мусулмон давлат, Афғонистон у билан тарихий алоқаларга эга. Келажакда мамлакатимизда янги Исломий ҳукумат ташкил этилгандан сўнг, Туркия билан яқин ва яхши муносабатда бўлишга умид қиламиз», — деган у.

НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг май ойидаги учрашувида АҚШ ва унинг иттифоқчилари Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш режасини муҳокама қилган вақтда, Анқара Вашингтонга ушбу таклифини билдирган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан