Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Толибон"га дош беролмаган 17 нафар Афғонистон аскари Тожикистонга қочиб ўтди
28.06.2021 08:48,  
295

Aфғонистон армиясининг 17 нафар аскари толиблар ҳужумига дош беролмай, якшанба куни Тожикистон билан чегарани кесиб ўтди, деб хабар қилди Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари матбуот маркази.

Махфий хизмат маълумотларига кўра, якшанба куни эрталаб «Толибон» Aфғонистоннинг Балх вилояти Калдор тумани Чукчук шаҳрида жойлашган чегара пунктига ҳужум қилди. Жанг тушгача давом этди.

“Aфғонистон Ислом республикаси ҳукумат кучларининг 17 нафар аскари Шаҳритус чегара отрядининг 1-пости орқали ўз ҳаётлари ва шахсий таркибини сақлаб қолиш учун Тожикистон Республикаси ҳудудига чекинишга мажбур бўлдилар. Тожикистон чегарачилари инсонпарварлик ва яхши қўшничилик тамойилларини инобатга олган ҳолда, давлат чегарасини бузган афғон ҳарбийларига ўз ҳудудларига эркин киришга рухсат беришди», – дейилади Тожикистон чегара қўшинлари баёнотида.

Тожикистон чегарачиларининг сўзларига кўра, «ушбу чегара ҳудудида вазият кескинлигича қолмоқда, толиблар ва Aфғонистон Ислом республикаси ҳукумат кучлари ўртасида жанг давом этмоқда».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан