Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тўрт йигит бир эркакни ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган
9.03.2021 20:23,  
439

Пахтачида тўрт йигит бир эркакни ўлдириб, унинг жасадини Нарпай каналига оқизиб юборган. Мазкур жиноят фош этилиб, қотиллар узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизматига таяниб "Zamon.uz" хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Пахтачи туманида яшовчи Ф.М.га нотаниш эркак телефон қилиб, уни ёқтириб қолганини ва у билан учрашмоқчи эканини айтади. Бегона эркакнинг бундай сурбетлигидан ғазабланган аёл воқеани қайнукасига айтиб беради. Шундан сўнг аёлнинг укаси ва уч нафар қайниси эркакдан қасос олиш мақсадида режа тузишади. Режага биноан Ф.М. эркакка телефон қилиб, учрашувга рози эканини ва уни эски боғча биносида кутишини айтади.

Эркак белгиланган жойга борганда 4 йигит уни калтаклайди. Сўнг йигитлардан бири уни аёллар рўмоли билан бўғади. Эркак вафот этади. Унинг ўлиб қолганини билган йигитлар эркакнинг жасадини Нарпай каналига улоқтиришади.

Тез орада жиноят фош этилади, йигитлар тергов ва суд жараёнида айбини тўлиқ тан олади.

Суд уларни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж», «п» бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан ўта шафқатсизлик билан одам ўлдириш) ва 267-моддаси 2-қисми «б» бандида (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, транспорт воситасини олиб қочиш) назарда тутилган жиноятларни қасддан содир этганликда айбдор деб топади.

Таъкидланишича, судланувчиларга жазо тайинлашда уларнинг жиноят содир этишдаги иштироки даражаси ҳисобга олинган. Суд ҳукмига асосан, Ф.М.нинг укаси 18 йил-у 6 ой, уч нафар қайниси эса мос равишда 16 йил, 15 йил-у 3 ой ҳамда 13 йилдан муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан