Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Тўрт йилда олий таълим тизими ҳам ‘реанимация’ бўлди» – олий ва ўрта махсус таълим вазири
3.03.2021 09:35,  
178

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2 март куни ўтказилган «Ҳукумат соати»да Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов тизимда амалга оширилаётган ишлар ва муаммолар тўғрисида сўз юритди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.

«Бугун олий таълим тизимидаги таълим сифати, лабораториялар, ўқув бинолари каби кўплаб масалалар атрофида ҳар қанча фикрлашиш мумкин. Лекин улар ичида энг долзарби ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлгани бу – талабаларнинг нафақат ўқиши, балки уларнинг яшаши, турар жойи ҳамдир. Мен нима учун бу гапни айтяпман?

Куни кеча Юнусободда беш нафар талабани ҳамда қурилишда юридик университети талабасининг нобуд бўлгани ҳаммамизнинг юрагимизга қайғу солди. Бунга кимдир бепарво бўлди, кимдир қарамади, барчамизга ёмон таъсир қилди. Бугунги мавзу ҳам айнан шу масалага қаратилгани учун мен ҳеч нарсани хаспўшлаб, тараф олиш ниятида эмасман, ҳақиқий ҳолатни сизлар билан фикрлашиб олишдан манфаатдорман
», — деди Тошқулов тадбир аввалида.

Унинг таъкидлашича, 2020 йилда ОТМларга қабул квотаси 58 минг нафардан 148 минг нафарга ошган.

«Ўзбекистонда барча соҳалар қатори таълим, хусусан, олий таълим ҳам қайсидир маънода ‘реанимация’ бўлди, десак муболаға бўлмайди. Тўрт йилда 55 та ОТМ қўшилди, яъни улар сони 77 тадан 132 тага етди. Қабул квотаси 58 минг 12 нафардан 2020 йилда 148 минг 114 нафарга, яъни 2,6 баробарга ошди. Талабалар контингенти 279 минг нафардан 640 минг нафарга етди, бу 2,3 баробарга тўғри келади. Қамров даражаси 9 фоиздан 25 фоизга, яъни қарийб 3 баробар ошди. Бу жуда катта кўрсаткич, бу халқимиз фарзандлари учун катта имконият», — деди вазир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан