Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ер усти метро линиясини қуриш қанчага тушиши аниқ бўлди
29.11.2021 19:39,  
98

Тошкент ер усти ҳалқа метро линияларини қуриш учун 354,3 млн доллар ажратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метро линияларининг қурилиши” лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисобини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида келтирилган. 

Қарорга кўра, белгиланган маблағнинг 208,4 млн доллари давлат бюджетидан, 108,4 млн доллари Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан кредит сифатида жалб қилинади. Қолган 500 минг доллари Хитой Халқ Республикаси (ХХР) Эксимбанки кредитлари ҳисобига ҳамда 37,07 млн доллари эса давлат улуши ҳисобига тўғри келади. 

Лойиҳанинг капитал қўйилмалар ҳажми 317 288 млн долларни ташкил этади.

Маблағларнинг асосий қисми машина ва ускуналар сотиб олишга, қурилиш-монтаж ишларига ҳамда инвестиция давридаги молиявий харажатларга йўналтирилади. 

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредити — тўрт йиллик имтиёзли давр билан 15 йилга ҳамда ХХР Эксимбанки кредитлари беш йиллик имтиёзли давр билан 20 йил муддатга берилиши қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан