Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент марказидаги йирик бепул «стоянка»​ бутунлай ёпилди. Нега фақат шаҳар марказига ёпишиб олишди?
4.12.2019 12:41,  
707

Тошкент шаҳрининг Амир Темур ва Шаҳрисабз кўчалари кесишмасидаги чорраҳа ёнида жойлашган йирик бепул автотураргоҳ бугун 4 декабрдан бутунлай ёпилди. Бу ҳақда “Хабар.уз” маълум қилди.

Асосан шу атрофдаги улкан офислар – Ucell, Mobiuz (ЮМС), Ипотека банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Бош почтамт ва бошқа ташкилотлар ходимларига тегишли мингга яқин автомобиллар турган бу автотураргоҳ бир неча ҳафта илгари ўраб олина бошланган эди. Энди эса у ерда “Диққат, хусусий ҳудуд. 2019 йил 4 декабрдан автомобилларнинг кириши тақиқланади” деган эълон осилган.

Фото: "Xabar.uz"

Эслатиб ўтамиз, роппа-роса бир йил аввал Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрининг марказий қисмида кўп тармоқли комплекс қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинганди.

Қарорга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Taşkent Merkez Park Gayrimenkul Yatirim Anonim şirketi” компанияси (Туркия Республикаси) ва “UzTur Investment and Development” МЧЖ (Ўзбекистон Республикаси) томонидан Тошкент шаҳрида “Tashkent Central Park” кўп тармоқли комплекси қуриш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқулланганди.

Тошкентнинг қоқ марказида барпо этилиши режалаштирилган беш юлдузли меҳмонхона, савдо-кўнгилочар марказ ва тижорат банки айнан ушбу бепул автотураргоҳ ўрнида қурилади.

Шунингдек, бу жойда қурилиши режалаштирилган объектлар борасида блогер Қобилжон Хидиров (davletovuz) ўзининг бир қанча мулоҳазаларини билдириб ўтди:

Инвестор келишига, унинг иш ўринларини яратишга бўлган саъй-ҳаракатларини фақат ва фақат олқишлаш мумкин. Аммо бир-иккита саволлар ҳам йўқ эмас.

Биринчидан, нега солиқ ва божхона имтиёзлари шу кунларда жамоатчилик муҳокамасида турган ҳамда индивидуал солиқ имтиёзларини истисно этадиган Солиқ кодексига параллел равишда бериляпти? Давлат бошқарувида бир линиядаги фалсафа йўқми?

Ваҳоланки, Президентнинг 31 майдаги қарори билан солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан берилади.

Вақтинчалик имтиёзлар ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.

Имтиёзлар беришга, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатларини тасдиқлашга доир ҳукумат ва идоравий қарорларни қабул қилиш тақиқланади.

Иккинчиси, қурилиш учун танланган жой олтинга тенг. У жойда нимадир қуришга Ўзбекистоннинг исталган миллиардери имтиёзсиз ҳам кўнади. Нега бошқа туманларда, иложи бўлса, шаҳар чеккасида бундай жойлар танланмайди ва имтиёзли асосда берилмайди? Нега фақат шаҳар марказига ёпишиб қолинмоқда?

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан