Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент метрополитени учун 10 та янги поезд қайси маблағ эвазига сотиб олиниши маълум бўлди
13.07.2021 18:03,  
245

Тошкент метрополитени 63,3 миллион еврога 10 та поезд сотиб олади. Бу ҳукумат қарори билан тасдиқланган лойиҳада келтириб ўтилган, дея хабар бермоқда Spot.

Поездларни сотиб олиш кредит шартномалари имзоланган апрель ойида маълум бўлганди. Аммо шартноманинг бошқа тафсилотлари яқинда эълон қилинди.

Харид, асосан, кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Асосий маблағлар — «VEB.RF» корпорацияси (30,4 миллион евро), «Росэксимбанк» (24,4 миллион евро) ва давлат бюджетидан (8,7 миллион евро) ажратилади.

Вагонларнинг ўзи 50,7 миллион еврони ташкил этади, қолган маблағлар компонентлар, кредитларни суғурталаш, божхона расмийлаштируви ва бошқалар ҳисобланади. Ўзбекистон 2031 ва 2032 йилларга қадар кредитларни қайтариши керак.

Ҳаракатланувчи таркиб Москва яқинидаги «Метровагонмаш» заводида ишлаб чиқарилади. Сотиб олинган янги вагонлардан 10 та тўрт вагонли поезд ташкил этилади.

Келтириладиган поездда вагонлар орқали эркин ҳаракатланиш мумкин. Бош вагонларда ногиронлар аравачаси учун жойлар мавжуд. Ҳар бир йўловчилар бўлинмаси бекатни қидириш, йўналишни режалаштириш ва йўл вақтини ҳисоблаш учун интерактив қидириш қобилиятига эга сенсор экранли ахборот мониторлари билан жиҳозланган.

Йўловчи салонлари ва ҳайдовчи кабиналари видеокузатув, кондиционер ва ҳавони зарарсизлантириш тизимлари билан жиҳозланган. Метро вагонлари ва ромларининг ишлаш муддати 30 йил. Ҳайдовчилар кабинасининг олд ойнаси, бир қисми ер юзида ҳаракатланадиган Тошкент метросининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, қўлда созланиши мумкин бўлган қуёш нурларидан ҳимоя қилувчи тизим билан таъминланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан