Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент метрополитенида бир ойда қанча электр энергияси сарфланиши маълум қилинди
8.05.2021 19:21,  
238

Транспорт вазирлиги ва АОКА ҳамкорлигида 7 май, жума куни журналистлар учун янги метрополитен бекатлари ҳамда қурилаётган ерусти ҳалқа метро йўналишининг 2-босқичи бўйлаб пресс-тур ташкил этилди.Тошкент метрополитени раҳбари Ойбек Худойқулов тизимда бир ойда қанча электр энергияси сарфланиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

«Метронинг барча станциялари учун сарфланадиган бир ойлик электр энергия миқдори 6—6,5 минг киловаат соатни ташкил қилади. Бу кўрсаткич аввал, яъни янги станциялар қурилмасидан олдин 4,5—4,7 минг киловаат соатни ташкил этарди. Бугунги кунда ишлатилаётган энергияни маблағда ҳисоблайдиган бўлсак, ойига 3,3 миллиард сўмга тўғри келяпти. Йилига эса 35-36 миллиард сўмни режалаштирганмиз», — деди Худойқулов.

Унинг таъкидлашича, линия ва бекатларда қўшимча даромад олиш мақсадида инфо киосклар, рекламалар фаолияти йўлга қўйилган, қайсидир иморатлар ижарага бериляпти. «Лекин асосий қўшимча даромад реклама орқали топилади», — деди Ойбек Худойқулов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан