Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент метроси поездида яна носозлик кузатилди. Йўловчилар «Тошкент» бекатида тушириб қолдирилди
28.08.2021 18:31,  
351

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенида носозлик содир бўлиб, поезд туннел ичида тўхтаб қолгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати изоҳ берди.

Қайд этилишича, 28 август соат 14:35 атрофида «Ойбек» бекатидан «Тошкент» бекатига ҳаракатланаётган электропоезд машинисти ҳаракат таркибида носозликни сезиб, тегишли йўриқномага асосан ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида электропоездни тўхтатган.

Йўриқномага асосан ортидан келган ҳаракат таркиби йўловчиларни «Ойбек» бекатида туширилиб, ёрдам тариқасида юборилган. Носоз ҳаракат таркиби йўловчилари «Тошкент» бекатига туширилиб, техник кўрикка юборилган.

Носозликни бартараф этиш вақти 9 дақиқани ташкил этган.

Бундан аввал, Тошкент метрополитенининг «Космонавтлар» бекатида шубҳали буюм топилгани ҳақида хабар берилган эди. Йўловчилар поезддан тушириб юборилиб, таркиб текшириш пунктига юборилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан