Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент метросида томоша уюштирганлар жазоланади — Транспорт вазирлиги
4.04.2021 10:37,  
1021

Бу ҳолатлар ижтимоий тармоқларда танқидларга сабаб бўлди.Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматовдан олган маълумотга кўра, айни пайтда шундай томошани уюштирган ёшларнинг шахслари аниқлаштирилмоқда — дея ёзмоқда 'Kun.uz'.

«Жамиятда юриш-туриш ва одоб-ахлоқ қоидалари бор. Буни қанчалик бажариш ёки бажармаслик фуқаронинг ўз маданияти ва тарбияси билан боғлиқ. Видеодан кўриниб турибдики, бу ёшлар жамиятдаги шундай қоидаларни менсимасдан, жамоат жойида тартиб-қоидаларни қўпол равишда бузишган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан уларнинг шахслари аниқлаштирилмоқда. Уларга ҳам, агар вояга етмаган бўлишса, ота-оналарига ҳам тегишли тартибда албатта чора кўрилади», – деди Ашурматов.

У бунақа ҳолатлар кўпайиб бораётгани, улардан бошқалар ҳам ўрнак олишаётганини таъкидлаб ўтган.

«Тошкент метрополитенидаги ҳар бир бекатда назоратчилар бор, лекин улар вагон ичида кетишмайди. Видео вагон юриб кетаётган пайтда олинган. Метрополитенга хонтахта ва шунга ўхшаш буюмларни олиб кириш ёки миллий либосда киришга эса тақиқ йўқ. Ачинарлиси, жамоатчилик вакиллари ҳам бу ҳолатга томошабин сифатида қараб, суратларга олиб тарқатишган», – деди вазирлик матбуот котиби.

Наврўз Ашурматов видеода карантин чекловларидан энг асосийси – жамоат транспортида тиббий ниқобсиз ҳаракатланмаслик тартиби ҳам бузилганига эътибор қаратган.

Жорий йилнинг 1 апрелидан жамоат жойларида карантин чекловларига риоя этилиши устидан назорат қатъийлаштирилган эди.

Aввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир неча йигитларнинг Тошкент метросида ош тановул қилаётгани акс этган қисқа видео тарқалганилиги ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан