Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент молия институти Молия вазирлигига ўтиши мумкинми? Ишметов жавоб берди
25.05.2021 12:57,  
177

Молия вазири Тимур Ишметов Тошкент беш ташаббус ҳаракати доирасидаги ёшлар билан учрашув ўтказди.

«Халқ сўзи»нинг хабар беришича, учрашувда ёшлардан бири кўпгина таълим муассасалари ўз соҳаси бўйича вазирликлар тасарруфига берилгани ва қачон Тошкент молия институти ҳам Молия вазирлигига ўтиши мумкинлиги ҳақида сўраган.

«Бунга қаршилигимиз йўқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан гаплашиб кўрамиз. Қийин томони вазир сифатида қарши бўлмаслигим мумкин, лекин Молия вазирлиги ўқув жараёнига жавоб берадиган идора эмас, вазифаси бошқа. Бунинг тўғри ёки нотўғрилиги ҳақида жавоб бера олмайман, таълим соҳаси мутахассиси эмасман.  Бу масалани ўйлаб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан маслаҳатлашиб кўрамиз", деди Ишметов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан