Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳар божхона бошқарма бошлиғи ишдан олинди
27.07.2020 18:29,  
819

Ботир Дадаматов Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди. Бу тўғрисида давлат раҳбарининг тегишли фармойиши имзоланган, деб хабар берди «Kun.uz».

Қайд этилишича, Ботир Дадаматовнинг ишдан олиниши ва бунинг сабаблари ҳақида Давлат божхона қўмитаси расмий хабар бермаган.

Давлат божхона қўмитаси раиси Муроджон Азимов 2020 йил 12 февраль куни Тошкент шаҳар божхона бошқармасида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказганди. Ўша йиғилишда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2 нафар ўринбосар, бошқарманинг 4 нафар бўлим бошлиғи, 2 нафар божхона пости бошлиғи, «Арк-булоқ» божхона пости бошлиғи ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинганди.

Шунингдек, президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 31 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда божхона постларидан бирининг раҳбари ҳибсга олингани ва унинг уйидан 400 минг доллар топилгани ҳақида гапирган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан