Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, 16 – ноябрь куни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда гўёки Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев овози сифатида тарқатилган аудиоёзув жамоатчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлмоқда.
Хабарда айтилишича, ҳозирда ушбу масалага ойдинлик киритиш ва ҳар томонлама ўрганиш мақсадида мутасадди идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган.
Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ интернетда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларга таҳдид қилгани аудиоси тарқалган эди.
Шундан сўнг, дастлаб, “Адолат” социал демократик партияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда бошқа ташкилотлар Тошкент шаҳар ҳокими ушбу аудио ёзувдаги ҳақоратли таҳдидлари учун жавоб бериши кераклигини айтиб, баёнот билан чиқишган эди.
Яқин вақтларда эса, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан боғлиқ вазиятни ўрганаётганини маълум қилди.