Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги марказ ходими қўлга тушди
26.01.2022 12:56,  
174

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Муниципал активларни бошқариш маркази” ДУК ходими ўзининг 3 нафар жиноий шериги билан келишган ҳолда, Тошкент халқа автомобиль йўли бўйида жойлашган ва Тошкент тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 30 сотих ер майдонини кўп қаватли турар-жой барпо этиш учун юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ажратиб берилишини ваъда қилиб, эвазига қурилиш фирмаси раҳбаридан 420 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

Улар сўралган пул маблағидан 42 минг долларини аванс сифатида олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ходимлари томонидан ушланди.

Самарқанд вилоятида кузатилган ҳолатда эса Ургут туманида яшовчи, 1997 ва 1998 й.т. 2 нафар фуқаро ўзганинг номида бўлган фермер хўжалигига тегишли 50 сотих сувли ер майдонини фирибгарлик йўли билан харидорга 65 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 30 минг доллар олган вақтларида ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ушланди. 

Жомбой туманида яшовчи, 1999 й.т. шахс ҳам Давлат кадастрлар палатасининг мазкур тумандаги филиали ходими билан келишган ҳолда, ҳокимлик захирасида бўлган 25 сотих бўш ер майдонини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 24 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.

Давлат кадастрлар палатасининг Жиззах вилоятидаги туман филиалларидан бирининг раҳбари маҳаллий фуқаронинг яшаш хонадони ёнида жойлашган 38 сотих ер майдонини аукцион орқали сотиб олишда кўмаклашиш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига ундан 6,5 минг АҚШ миқдорида пора талаб қилади. 

ДХХ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс сўралган пул маблағидан 6 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди

Сирдарё туманида яшовчи, 1992 й.т. фуқаро ҳам ўзганинг ишончига кириб, Гулистон тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 6 сотих ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига

4 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ИЖҚК Департаменти ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан