Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Истиқлол» мажмуаси учун «ЦУМ» қаршисидаги ҳудуд танланганига изоҳ берди
4.02.2021 16:32,  
277

Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Истиқлол» мажмуаси барпо этиш учун Шароф Рашидов, Ислом Каримов ва Афросиёб кўчалари оралиғидаги жой танланганига изоҳ берди. 3 февраль куни пойтахт ҳокимлиги Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб барпо этиладиган «Истиқлол» мажмуаси бўйича танлов эълон қилганди.

«Майдондаги кўп йиллик манзарали дарахтларни сақлаб қолган ҳамда ҳозирги хиёбон фаолиятига таъсир қилмаган ҳолда юртимиз тарихи, мустақиллик йилларидаги ютуқларимиз, миллий ўзига хослигимизни намоён этувчи мажмуани барпо этиш эълон қилинган танлов шартларида алоҳида кўрсатиб ўтилган.

Бугундан эътиборан Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ‘Истиқлол’ мажмуаси барпо этилиши белгиланган ҳудуддаги барча дарахтлар хатловдан ўтказилади ва муҳофазага олинади», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқалган мажмуа лойиҳасининг фотосурати қурилиш учун асос эмаслиги, танлов эълон қилинишининг сабаби ҳам кенг жамоатчилик учун лойиҳаларни очиқлик асосида муҳокама қилишга шароит яратиб беришдан иборатлиги таъкидлаб ўтилган.

«Танлов ҳайъати томонидан ижодкорларнинг лойиҳаларидаги биринчи навбатда майдондаги барча дарахтларни сақлаган, инсонлар учун обод муҳит ва қулай шароит яратишга қаратилган таклифлари қабул қилинади», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, «Истиқлол» мажмуасини қуриш ва унда «мустақилликнинг моҳияти ва улкан тарихий аҳамиятини акс эттирувчи монументал композиция»ни яратиш Президентнинг 2020 йил 17 декабрдаги фармонида кўзда тутилган эди.

11 январь куни Шавкат Мирзиёев банклар 2021 йилда амалга оширишни режалаштирган йирик инвестиция лойиҳаларининг тақдимоти билан танишган, «Gazeta.uz» улар орасида тақдимотга кўра, «ЦУМ» қаршисида жойлашган мажмуа лойиҳаси борлигига эътибор қаратганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан