Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳар ИИББ бедарак йўқолган 3 кишининг қидирувида кўмак сўрамоқда
16.07.2021 09:40,  
321

Тошкент шаҳар ИИББ 3 нафар бедарак йўқолган фуқаронинг қидирувида кўмак сўрамоқда.

1947 йилда туғилган Мочалов Владимир Иванович, 2020 йилнинг октябрь ойида Олмазор тумани, Қора-қамиш 2/4 манзили бўйича жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 175-180 см, гавда тузилиши ўртача, оқ сочли, кузлари қора.
Эгнида: кепка, джинси шим ва қора туфли бўлган.

1972 йилда туғилган Маликов Шукурилло Султонович, 2020 йилнинг ноябрь ойида Мирзо-Улуғбек тумани, «Мағрур» кўчасида истиқомат қилиб келган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.
Белгилари: бўйи 170-173 см, озғиндан келган, сочи қора, ўнг қўлида чандиғи бор.
Эгнида: кул ранг джемпер, кўк джинси шим ва қора кроссовка бўлган.

1957 йилда туғилган Зигангиров Исмаил Минигалиевич 8 апрель куни эрталаб соат тахминан 7.00 да Янгиҳаёт тумани, Сардор кўчасида жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.
Белгилари: бўйи 165-170 см, ўртача гавдали, кўзлари яшил, узун оқ сочли, мўйловига оқ тушган.
Эгнида: кўл ранг куртка, оч ҳаво рангли джинси, қора резина этик бўлган.

«Ҳурматли фуқаролар! Агар сиз юқорида келтирилган шахслар ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлсангиз, яқин атрофда жойлашган ички ишлар бўлимига ёки 102 рақамига хабар беришингизни сўраймиз», дейди ИИББ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан