Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳар ИИББ Жаҳонгир Отажоновнинг давлат органлари хизматчиларига нисбатан ҳақоратомуз видеочиқишлари учун ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилди
29.06.2021 16:21,  
1495

Сўнги кунларда интернет ижтимоий тармоқларида Тошкент шаҳри, Олмазор туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро Отажонов Жаҳонгир Сапарбаевични турли номақбул чиқишлари фуқароларимизнинг ўринли эътирозларга сабаб бўлмоқда. Бу  ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот берилишича, жорий йилнинг 17 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспектори томонидан М.Улуғбек тумани, Олтинтепа кўчасида ҳаракатланиб келаётган давлат рақами 01/835 МНА бўлган “Gentra” русумли транспорт воситаси тўхтатиб текширилганда, ҳайдовчи 1979 йилда туғилган, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Тансиқбоев кўчасида яшовчи фуқаро Отажонов Алишер Сапарбаевич (Ж.Атажановнинг укаси) бошқарув ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли автоулов жарима майдонига жойлаштирилган ҳамда айни вақтга қадар тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаётганлиги сабабли вақтинча сақланмоқда.

Ҳозирда фуқаро Ж.Отажанов ўзининг давлат органлари хизматчиларига нисбатан ҳақоратомуз видеочиқишлари орқали яқинларининг ҳуқуқбузарликларини яшириш, ўзининг маиший муаммоларига омма эътиборини тортишга уринишлари намоён бўлмоқда.

«Мазкур фуқаронинг ҳаракатларида туҳмат ва ҳақорат қилиш аломатлари мавжуд бўлганлиги сабабли, ҳолатга тегишли тартибда ҳуқуқий баҳо берилади ва жамоатчиликка қўшимча равишда ахборот тақдим этилади», дейилади пойтахт ИИББ хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан