Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​​Тошкент шаҳри ва вилоятининг бир қисмида эртага газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
30.01.2022 20:33,  
312

Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Миробод ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота туманларининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз пойтахт» хабар қилди.

Қайд этилишича, Тошкент айланаси бўйлаб қурилаётган метро йўналишига тўғри келиб қолган Хонабод кўчасидаги юқори босим Д-720 м, ерости газ қувурининг йўналишини ўзгартириш ҳамда монтаж ишлари тугатилган. Ҳаракатдаги газ қувурини кесиш ва улаш ишлари «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФнинг «Ерости газ қувурлари хизмати» томонидан режалаштирилмоқда.

Шу сабабли 2022 йил 31 январь куни соат 09:00 дан 18:00 гача Тошкент вилояти Зангиота туманида, Тошкент шаҳри Сергели туманида ҳамда Бектемир ва Миробод туманлари кесишмасидаги Баратхўжа, Қўйлиқ овул, Бадахшон кўчаларидаги аҳоли хонадонларида ҳамда улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ қайта тикланади.

«Етказилаётган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчиларидан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан