Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳри ва вилоятлар ўртасидаги қатновлар чекланадими?
17.03.2020 10:43,  
1744

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати раҳбариятининг топшириғига биноан, жорий йил 16 мартдан барча таълим муассасаларида, жумладан, коллеж, лицей ва олий таълим муассасаларида муддатдан олдин таътил эълон қилинди ва ўқишлар тўхтатилди. Бунинг натижасида доимий яшаш манзили бўйича Тошкент шаҳридан вилоятларга чиқиб кетаётган йўловчилар оқими бир неча баробарга ортиб кетиши натижасида темир йўл вокзаллари ҳамда автовокзаллар айни дамда ҳар доимгидан кўра гавжум.

Шу сабабли айримлар вазиятни нотўғри талқин қилиб, ижтимоий тармоқларда тез орада Тошкент шаҳри билан вилоятлар ўртасидаги барча қатновлар тўхтатилади, шунинг учун фуқаролар доимий яшаш манзилларига чиқариб юборилмоқда, деган маълумотларни тарқатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу маълумотлар мутлақо асоссиз бўлиб, Тошкент шаҳри билан шаҳарларо йўналишларда амалга оширилаётган барча авиа, темир йўл, автомобиль ташувлари узлуксиз равишда давом эттирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан