Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳрида аҳоли орасида коронавирус аниқланиши кескин ошмоқда
8.06.2020 23:09,  
736

2020 йил 8 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4440 (+36) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

Айни пайтда юртимизда 3357 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоизи) соғайди. 

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1065 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво муолажалари кўрсатилмоқда. 

Бугун мамлакатимизда 109 ҳолатда касаллик қайд этилган. Карантин муассасаларида  – 39 нафар, аҳоли орасидан (Тошкент шаҳрида –54 , Навоий вилоятида-5, Тошкент вилоятида – 4, Наманган вилоятида - 3) 66 нафар ва 4 нафар хориждан мамлакатимиз худудига  кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасидан аниқланди.
 
Бугун 3 нафар фуқаро соғайди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4440 нафар бемордан 3357 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда.
 
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1065 нафар бемордан 6 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
 
Шу кунгача жами 444 715 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 399 413 нафари карантиндан чиқарилган.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 23 549 нафар, стационар карантинда эса 21 753 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан