Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳрида аҳоли орасидан яна 113 кишида коронавирус аниқланди
19.07.2020 18:29,  
344

2020 йил 19 июль соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 607 (+178) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 65 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 113 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 26 нафар, Сирдарё вилоятида 14 нафар ҳамда Андижон вилоятида 11 нафар, жами 51 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 9 178 (+51) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 7 344 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан