Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда яна 277 кишидан коронавирус аниқланди – Навоий ва Нурафшон шаҳарларида 2 киши вирусдан вафот этди
15.08.2020 17:30,  
343

2020 йил 15 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34528 (+277) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 277 нафари ҳам Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Навоий шаҳрида яшаган 53 ёшли У.Х. (эркак) ҳамда Нурафшон шаҳрида яшаган 79 ёшли Б.Ж. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар юртимизда 667 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар 29328 нафарга (85 фоиз) етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 4975 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан