Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳрида яна 2та саралаш ва тақсимлаш маркази ёпилди
9.12.2020 18:32,  
79

Тошкент шаҳрида «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган саралаш ва тақсимлаш марказлари ҳамда «Универсал» спорт мажмуасидаги саралаш ва тақсимлаш маркази ёпилди.

«Тошкент шаҳрида эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашаётгани инобатга олиниб, коронавирусга чалинган ва гумон қилинган беморларга муолажа узлуксизлигини таъминлаш ва инфекцияга қарши курашга ихтисослашган кучларнинг тарқоқлигига барҳам бериш мақсадида Юнусобод туманидаги «Ўзэкспомарказ»нинг 3- ва 4-павильонларидаги саралаш ва тақсимлаш марказига ҳамда «Универсал» спорт мажмуасидаги саралаш ва тақсимлаш марказига коронавирусга чалинган ва унда гумон қилинган беморларни қабул қилиш тўхтатилди.

Бу муассасаларда даволанаётган беморлар Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохоналарига кўчирилади. Ушбу вақтинчалик шифохоналарда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари билан меҳнат шартномалари тегишли тартибда бекор қилиниб, улар аввалги иш жойларига қайтарилади», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Маълум қилинишича, ҳозирда Ўзбекистонда пандемия хавфи нисбатан камайгани туфайли коронавирусга чалинган беморларни даволаш билан шуғулланадиган 159та тиббиёт муассасасидан фақат 32таси фаолият юритмоқда.

Вазирликнинг сўнгги маълумотига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар сони 74 минг 352тага етган, шу вақтгача 71 минг 609 бемор касалликдан тузалган (97 фоиз), 600дан ортиқ ўзбекистонлик коронавирус қурбони бўлган. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2132 нафар бемор даволанмоқда, шундан 177 нафари оғир, 34 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан