Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳридаги мактаблар таътили узайтирилиши мумкин
24.03.2021 09:23,  
230

Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков Kun.uz`га берган интервьюсида хабар бермоқда.

«Касалланганлар орасида болалар улуши ортяпти. Ўтган йили коронавирус пандемияси даврида умумий касалланишлар орасида болалар улуши 5-7 фоиз бўлса, ҳозирги кунда бу кўрсаткич 25 фоиздан ортиб кетди», — деди у.

Шу сабабли Тошкент шаҳрининг баъзи туманларидаги мактаблар таълими онлайн тартибига ўтказилган. 

«Ҳозир таътил давом этяпти ва уларнинг якунига қадар биз касалликнинг тарқалиш занжирини узишга муваффақ бўлишни режалаштиряпмиз. Мабодо вазият ижобий томонга ўзгармаса, таътиллар муддатини узайтириш масаласини ўйлаб кўрамиз», — дея таъкидлади Нурмат Отабеков.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан