Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимини жорий этилади
18.07.2020 12:12,  
90

«Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (443-сон, 16.07.2020 й) қабул қилинди.

Қарор билан «Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низом ҳамда «Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимини жорий этиш режа-жадвали тасдиқланди.

Низомга кўра, «Рақамли Тошкент» геоахборот тизими вазифаларидан бири давлат органлари ва ташкилотларидан маълумотларни тезкор йиғиш ва реал вақт режимида Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати мониторинг ва таҳлил қилинишини таъминлашдан иборат.

Низомда, шунингдек, геоахборот тизими фойдаланувчиларининг вазифалари белгиланди.

Жумладан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги геоахборот тизимига эгалик қилади, унинг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлайди, иқтисодий таҳлил ва прогнозлаш ишларида кенг фойдаланади.

Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимини жорий этиш режа-жадвалига асосан соҳалар бўйича тақдим этилиши назарда тутилган маълумотлар белгиланди.

Жумладан, соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича шифохона ўринларининг умумий сони, бўш жойлар сони, касалликларнинг турлари ва сони, тез ёрдам автомашиналарининг ҳаракатланиш дислокацияси каби маълумотлар тақдим этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан