Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ва Жиззах вилоятларида ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар фош этилди
6.12.2021 13:48,  
86

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан вилоят ИИББ ЖҚБ билан ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент давлат аграр университети ассистенти Р.Г. фуқаро Ф.дан унинг укаси У.ни танишлари орқали Тошкент давлат техника университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.Б. бошқа бир фуқаро Ф.ни Қозоғистон Републикасида жойлашган “Тараз халқаро инновация институти”даги ўқишини Қибрай туманида жойлашган “ISFT” “Халқаро молия ва технологиялар хусусий институти”га кўчириб беришни 3 000 АҚШ долларига келишиб, шундан 2 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан