Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ва Самарқандда 74 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами соғайганлар сони 4300 нафарга яқинлашди
19.06.2020 15:19,  
82

Бугун пойтахтимиздаги  Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 52 нафар ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 16 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 6 нафар, жами 74 нафар бемор соғайиб, ўз уйларига кузатилди.

Шундай қилиб, эндиликда пойтахтимиз ва Тошкент вилоятида 3437 ҳолатда касаллик қайд этилиши баробарида 2198 нафар бемор  соғайди. Айни пайтда шифокорларимиз пойтахтимиздаги даволаш муассасаларида 1228 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқдалар.

Самарқанд вилоятида эса 397 ҳолатда касаллик аниқланган бўлса, шундан  378 нафар бемор ушбу инфекциядан фориғ бўлди. Ҳозирда вилоятда 17 нафар бемор даволанмоқда.

Айни пайтга қадар мамлакатимизда 5855 нафар касалликка чалинган беморларнинг 4273  нафари соғайди. Шифокорларимиз мамлакатимизнинг ўнта худудидаги даволаш муассасаларида коронавирус инфекциясидан қийналаётган беморларимизга керак муолажаларни кўрсатишмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан