Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоят суди судьяси коронавирусдан вафот этди​
1.08.2020 15:43,  
630

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Хайриддин Шермуҳамедов 53 ёшида коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақида Судьялар олий кенгашига таяниб, Kun.uz хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент вилоят суди судьяси 31 июль куни вафот этган. У коронавирус инфекциясини юқтириб олган ва касалхонада даволанаётган бўлган.

Судьялар олий кенгаши марҳумнинг оила-аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор қилган.

Ҳозирча унинг вафоти Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан расмий статистикада қайд этилмади.

Маълумот учун, Х.Шермуҳамедов «Аҳмадбой иши»ни кўрган ва 2020 йилнинг февралида унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а, в» бандлари (эски таҳрирдаги) билан 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангани ҳақида ҳукмни эълон қилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан