Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси собиқ раҳбари қамоққа олинди
23.05.2021 10:03,  
307

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг собиқ раҳбари қамоққа олингани ҳақида хабар тарқалган.

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси мансабдор ва моддий жавобгар шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Нурафшон шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Жиноят иши доирасида, 2021 йил 21 май куни вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғига ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а, в, г” бандлари билан айб эълон қилиниб, суднинг ажрими билан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган.

Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди, дейилади баёнотда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан