Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида 200 млн сўмдан ортиқ қалбаки пулни тайёрлаган шахслар ушланди
6.10.2021 18:35,  
188

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Олмалиқ шаҳрида яшовчи, 1988 й.т. фуқаро "С.Ш.С." қалбаки 100 минг сўмлик купюрадан иборат жами 50 млн. сўмни 5 млн. сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шунингдек, унинг яшаш манзилида 2 млн. 600 минг сўм миқдоридаги қалбаки 100 минг сўмлик купюралар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Дастлабки суриштирув ҳаракатларида ушбу қалбаки пуллар Олмалиқ шаҳрида яшовчи, 1999 й.т. "У.М.Х." ва Пискент туманида истиқомат қилувчи, 2001 й.т. "М.С.Х."лар томонидан компьютер ва рангли принтер ёрдамида тайёрланганлиги маълум бўлиб, улар ҳам ҳибсга олинди.

Ушлангунга қадар улар томонидан жами 210 млн. сўм миқдоридаги қалбаки 100 минг сўмлик купюралар муомалага чиқариб юборилганлиги аниқланди.

Жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан