Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида 2021 йил ичида 2,4 мингга яқин маҳкум муддатидан олдин озод этилган
12.01.2022 15:29,  
24

Тошкент вилояти ИИББ Пробация бўлими 2021 йилда Пробация ҳисобида турган қанча маҳкум муддатидан олдин озодликка чиқарилгани тўғрисида маълумот берди.

Маълум қилинишича, ўтган йил давомида назоратдаги шахслар билан ўтказилган профилактик тадбир ва сайёр судларда, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, чекловларга тўлиқ риоя этган 2 минг 398 нафар назоратдаги шахснинг жазоси муддатидан илгари шартли равишда озод этилган.

Озод қилинган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш бўйича 134 маротаба меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, унда 14 минг 343 нафарига ишга қабул қилиш бўйича йўлланма берилган, 3 минг 793 нафари ишга жойлаштирилган. Шунингдек, 422 нафари касбга йўналтириш бўйича бепул ўқув курсларига бориши таъминланиб, 220 нафари қайта касбга йўналтириш бўйича ўқитилган.

Олиб борилган чора тадбирларга суд томонидан белгиланган чекловларга амал қилмай, жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб юргани учун 155 нафар шахс озодликдан маҳрум қилиш жойига қайтарилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан