Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида бюджет пулларини "еган" 50 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди
6.04.2021 09:44,  
372

Бу ҳақда Сенат Раиси Танзила Нарбаева Тошкент вилояти ҳокимлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.  

"2020 йил 6 октябрь куни ўтказилган сайёр йиғилишда белгиланган вазифалар ҳам тизимли равишда бажарилмоқда. Бюджетга жами 445 млрд. сўм, шундан маҳаллий бюджетга 244 млрд. сўм қўшимча даромад манбаалари аниқланиб, 83,2 млрд. сўм қўшимча солиқлар ҳисобланиши таъминланади. Маҳаллийлаштириш бўйича 7 та истиқболсиз лойиҳалар 14 та янги лойиҳалар билан алмаштирилди.

Шунингдек, Сенат қарори билан вилоятда ижроси таъминланмаган умумий қиймати 294,4 млрд. сўмлик 12 та лойиҳа ишга туширилишига эришилди. Маҳаллий бюджетдан мақсадли ва самарали фойдаланишда қонунбузарликка йўл қўйган 50 нафар мансабдор жавобгарликка тортилиб, улар томонидан етказилган 1 млрд. сўмлик зарар ундирилди. Бюджетга эса 22 млрд. сўм миқдоридаги солиқлар тўланишига эришилди", - деган Сенат раиси ўз нутқида. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан