Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида аҳоли орасидан яна 14 кишида коронавирус аниқланди
18.06.2020 23:22,  
582

2020 йил 18 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5767 (+37) нафарни ташкил этмоқда.  
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 32 нафари Тошкент вилоятида (шундан 18 нафари карантинга олинганлар, 14 нафари аҳоли орасида), 3 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.
 
Айни пайтда юртимизда 4199 (+68) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.

Бугун мамлакатимизда 85 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 54 нафари Карантин муассасаларида, 28 нафари аҳоли орасида (шундан 14 нафари Тошкент вилоятида, 13 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 1 нафари Қашқадарё вилоятида), қолган 3 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. 
 
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5767 нафар бемордан 4199 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил этмоқда.
 
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1549 нафар бемордан 12 нафари оғир аҳволда.
 
Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 30 434 нафар, стационар карантинда эса 22 343 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан