Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида автомобиль ичидан йирик маблағни ўғирлаб кетган фуқаро ушланди
11.09.2019 21:00,  
58

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришига кўра шу йилнинг 10 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Тошкент тумани “Чувалачи” маҳалласида яшовчи Ж.Д. ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида шу маҳалланинг Божхона 1-тор кўчасида “Спарк” автомашинаси эшикларини очиқ қолдиргани оқибатида, номаълум шахс машина салонида бўлган 50 млн. сўм ва 4000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини ўғирлаб кетганини билдирган.

Тезкор ходимлар томонидан ўтказилган тадбир натижасида ушбу жиноятни 1992 йил туғилган А.Ғ. содир этганлиги аниқланиб, ушланган ва ўғирланган пуллар эгасига қайтарилган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан