Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида “Laсetti" автомашинаси 21 ёшли қиз томонидан олиб қочилди
17.05.2021 18:13,  
187

2021 йилнинг 10 май куни Ж. Азамат “102” қисқа рақамига берган хабарига кўра, шу куни соат 15:00 ларда Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани Мустақиллик кўчасида жойлашган “Авто суғурта” биносига  таниши 33 ёшли А. Азамга тегишли “Laсetti” автомашинасида "Севара" исмли қиз билан келиб, суғурта полисини янгилаш мақсадида автомашинасини "Севара" га ташлаб бинога кириб кетганини,  қайтиб чиққанларида эса автомашинаси жойида йўқ бўлиб қолганлигини маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 21 ёшли Б.Севара содир этганлиги аниқланиб, автомашинани Тотувли маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оққўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.Севарага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан