Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилинди
24.11.2021 14:36,  
82

Ижтимоий тармоқларда Юқори Чирчиқ тумани 23-мактаб раҳбарияти ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўраниш натижасига кўра, синф раҳбари томонидан ўқувчилар ҳақиқатдан ҳам 15 ноябрь куни дарс вақтида мактабнинг ҳовлисини ва ташқари ҳудудини мажбурий тарзда ишлатилганлиги аниқланган. Шунингдек, бу каби ҳолат ҳафтасига кўп маротаба такрорланиб келаётганлиги ўз тасдиғини топди.

Давлат меҳнат инспекцияси томонидан Вояга етмаганларнинг меҳнатидан маъмурий тарзда мажбурлаш йўли билан фойдаланганлиги юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, Жиноят кодексининг 148²-моддасига (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) асосан конуний чора куриш учун, Тошкент вилояти прокуратурасига юборилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан