Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 15 июнь куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси 55-сонли оилавий поликлиникасининг 7 нафар ходими поликлиника ҳудудини тозалаш ишларига мажбуран жалб этилган.
Ҳолат бўйича Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Мажбурий меҳнатга йўл қўйган раҳбарга нисбатан МЖтКнинг 51-моддаси 1 қисмига асосан БҲМнинг 50 баробари (12 млн 250 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилди.