Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида уйида гултувакларда қўштирноқ ичидаги деҳқончилик қилаётган фуқаро қўлга тушди— фото
22.09.2021 21:56,  
159
Тошкент вилояти ИИББ хабарига кўра, 16 сентябр куни Чиноз тумани “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи 37 ёшли Т.Ш.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида 4 кв метр ўлчамли махсус жиҳозланган хонада (вентилятор, ёруғлик ва иссиқлик берувчи лампочка ва бошқалар билан) 20 дона елим гултуваклар ичига тупроқ, ўғит аралаш солинган ҳолда гиёҳвандлик воситаси етиштираётганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, фуқаронинг хонадонидан каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги, барглари, тўпгуллари ва 1 литрли шиша банка ичида гиёҳвандлик воситаси, гугурт қутиларида каннабис гиёҳвандлик ўсимлигининг майдаланган барглари, гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиш учун қўлбола усулда ясалган махсус идишлар ва ўсимликларни яшнатувчи минерал ўғитлар, ялтироқ қоғозлар, электрон тарозилар ва махсус елим идишлар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинди.
 


Ўтказилган кимёвий экспертизада олинган ўсимликлар таркибида фаол гиёҳванд моддалар мавжуд бўлган – жами 791 гр каннабис, 735 гр марихуана эканлиги кўрсатилган.

Ҳолат бўйича Чиноз туман ИИБ ТБ томонидан фуқаро Т.Ш.га нисбатан ЖКнинг 270-моддаси, 1-қисми ва 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан