Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида ветеринарларига велосипед ва термосумкалар топширилди
22.09.2020 10:34,  
74

Ветеринария хизмати ходимлари томонидан ҳайвонларни турли касалликларга қарши эмлаш, қорамолларни сунъий уруғлантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур тадбирларни самарали ташкил этиш мақсадида жойларда фаолият олиб борувчи ветеринария мутахассислари учун янги имкониятлар яратилмоқда.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича, Тошкент вилояти Давлат ветеринария хизмати ходимларига ҳам янги қулайликлар яратилди.

Вилоят ветеринария ва чорвачилик ривожлантириш бошқармаси, унинг туман бўлимлари ҳамда ҳудудий «Чорванасл» марказларида меҳнат қилаётган бир гуруҳ мутахассисларга велосипед ва махсус жиҳозланган термосумкалар топширилди. 

Шунингдек, чекка ҳудудларда жойлашган аҳолига тегишли қорамолларни сунъий уруғлантириш ишлари учун қулайлик яратиш мақсадида техник осеменаторларга зарур асбоб-ускуналар, 98 та сунъий уруғлантириш жамланмалари берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан