Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида янги сув омбори қурилиши мумкин
5.09.2019 22:57,  
55

“Тошкент вилоятида Қизилсой сув омборини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Ҳужжатда Тошкент вилояти Паркент туманида ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, суғориладиган ер майдонларининг сув таъминотини янада яхшилаш мақсадида 15 млн куб м. ҳажмдаги сув омбори қурилиши назарда тутилган “Тошкент вилоятида Қизилсой сув омборини қуриш” лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоби ишлаб чиқилганлиги баён этилган.

Лойиҳанинг умумий қиймати - 34,9 миллион доллар, амалга ошириш муддати - 2022 йил 1 март, суғориладиган майдон эса 1,84 минг га белгиланган.

Шунингдек, қарор лойиҳасида 26 кишилик сув омборидан фойдаланиш хизматини ташкил этиш кўзда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан