Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент халқаро кинофестивали қайта тикланди
20.06.2021 11:47,  
40

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш ва ўтказиш тўғрисида"ги қарорни имзолади. 

Қарорга мувофиқ, Тошкент халқаро кинофестивали эндиликда «Ипак йўли дурдонаси» номи билан Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан шу йилдан бошлаб ҳар йили 28 сентябрь — 3 октябрь кунлари ўтказилади.

Осиё, Африка ва Лотин Америкаси халқаро кинофестивали деб номланган Тошкент кинофестивали 1968−1997 йилларда май ойи охири — июнь ойи бошида давлат кинематография қўмитаси ва киноарбоблар уюшмаси томонидан ташкил этилган.

Шу йили бўлиб ўтиши режалаштирилаётган мазкур кинофестиваль «Тинчлик, тараққиёт ва маърифат» шиори бўлиб ўтади ва унга хориждан жами 355 нафар иштирокчи, шу жумладан, 55 нафар таниқли киноюлдузлар таклиф этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан