Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Тошкент—Бекобод» йўлидаги белги остига яшириб кетилган салкам 2 кг «опий»ни олиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди
30.11.2020 10:58,  
217

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан гиёҳванд моддалар савдосига қарши ўтказилган тадбирда 2 килограмм «опий» олиб кетаётган шахс ушланди.

Маълум қилинишича, Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи Э.Ж. Lada Largus русумли автомашинада келиб, Тошкент—Бекобод автомагистрал йўлидаги 91-йўл белгисининг таг қисмига яшириб кетилган «опий» гиёҳванд моддасини олиб кетаётган вақтида ДХХ Чегара Қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Гиёҳванд моддаси 2 дона ўрамда бўлиб, умумий оғирлиги 1 килограмм 908 грамм бўлган. Аниқланишича, ушбу гиёҳванд модда Тожикистондан айланма йўллар орқали Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари доирасида ушбу ишларга алоқадор бошқа шахсларни ҳам аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан