Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 1,5 тоннага яқин наркотик модда ёқиб юборилди
24.08.2021 11:25,  
48

Бугун, 24 август куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги заводлардан бирида республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган наркотик моддаларнинг навбатдаги туркуми йўқ қилинди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги нарковазиятга салбий таъсир кўрсатаётган асосий омил - қўшни Афғонистоннинг ҳанузгача гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда етишитирилиши, дунёнинг турли минтақаларига Ўзбекистон ҳудуди орқали экспорт қилинишидир. Таҳлилларга кўра, бу ерда ўтган йилда 224 минг гектар майдонларда 6,3 минг тонна опий етиштирилган.

Ўзбекистонда 2020 йилда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ 6032 та жиноят фош этилган. Натижада, 1 тонна 542,6 кг. наркотик моддалар мусодара қилинган. Бу ўтган йилга нисбатан 28,5 фоизга кўпайган.

Таъкидланишича, 2020 йилда 28,4 кг. героин, 124,1 кг. опий, 127,3 кг. гашиш мойи, 323,9 кг. кўкнор, 692,8 кг. марихуана, 223,9 кг. гашиш ва бошқа наркотик моддалар ушлаб қолинган.

Бугун Давлат божхона қўмитаси, ДХХ ҳамда қатор тегишли идоралар назорати остида жами 1 тонна 350 кг.га яқин гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан